Салқин ва ёмғирли: 29 январь кунги об-ҳаво маълумоти

29 январь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Салқин ва ёмғирли: 29 январь кунги об-ҳаво маълумоти
Открытые источники

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши, 25-28 м/сгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД , СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши, 25-28 м/сгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/см/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш