Садир Жапаров иккинчи муддатга сайланади

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров республикадаги навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатишни режалаштирмоқда.

Садир Жапаров иккинчи муддатга сайланади

Бу ҳақда Қирғизистон АКИпресс ахборот агентлигига давлат раҳбари матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Ҳа, президент Садир Жапаров иккинчи муддатга сайловда иштирок этади. Бошланган ва стратегик аҳамиятга эга узоқ муддатли халқаро лойиҳалар режалаштирилаётганини инобатга олсак, бу изчил қадам бўлади, — деди Алагозов.

Алагозов президентнинг сайловда иккинчи маротаба қатнашиш сабабига ҳам изоҳ берди.

Мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли халқаро лойиҳалар йўлга қўйилаётгани ва режалаштирилаётганини инобатга олсак, Садир Жапаровнинг иккинчи муддатга сайловларда иштирок этиши сиёсатдаги изчил қадам бўлади, — дея тушунтирди у.

Жапаров 2021 йил январида Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган ва икки ярим ҳафтадан сўнг расман ўз лавозимига киришган. Унинг ваколат муддати уч йилдан кейин тугайди.

Қирғизистон қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, Қирғизистоннинг навбатдаги президенти олти йиллик эмас, беш йиллик муддатга сайланади. Бундан ташқари, эндиликда бир шахс икки марта президентлик лавозимини эгаллаши мумкин.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш