Февралнинг илк кунларида совуқ бўлиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 2024 йилнинг февраль ойи қандай бўлишини маълум қилди.

Февралнинг илк кунларида совуқ бўлиб, қор ёғиши кутилмоқда
Sputnik

Қиш фаслининг сўнгги ойи – февраль кириб келмоқда. Иқлим маълумотларига кўра, февраль ойи январь ойига нисбатан 2-2,5° га, тоғларда 1-1,5° га илиқроқ бўлади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати 1-4° илиқни, жанубда 5-8° илиқни, шимолда 0-3° совуқни ташкил этади.

2024 йил февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5° совуқ, кундуз кунлари 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуққача бўлади.

Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5° илиққача, кундуз кунлари 8- 13° илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси 2-7° илиқдан 2-7° совуққача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 2-7° илиққача, шимолда кечалари 0-5° илиқдан 7-12° совуққача, кундуз кунлари 11-16° илиқдан 0-5° илиққача ўзгариб туради.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш