Қайд этилишича, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 14,7 фоизга ошган (3116 тани ташкил этган). Судланганларнинг 49 нафари республика, 267 нафари вилоят, 3259 нафари туман (шаҳар) даражасидаги ходимлардир.
Қуйида ҳуқуқбузарлик турлари мавжуд:
- мулкни талон-торож қилиш - 2205;
- пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш – 195;
- фирибгарлик - 272;
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 397;
- ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш - 30;
- мансаб сохтакорлиги – 36 та;
- мансабга совуққонлик билан қараш- 25 та;
- бошқа жиноятлар - 415.
Мансабдорларнинг жиноятлари натижасида 2023 йилда 1 трлн 546 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, шундан 1 трлн 310 млрд сўми ёки 84,7 фоизи ундирилган.