Жорий йилнинг 31 январь ҳолатига кўра, иш ҳақи бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган. Бугунги кунга келиб компаниянинг ишчи ходимларга иш ҳақи бўйича қарзи йўқ, — дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари».
Қайд этилишича, иш ҳақи тўловлари тармоқ шартномасига мувофиқ компания томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.