Воқеа Оқолтин тумани ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий тадбиркор маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ва фойдаланиш учун ажратилган 88 сотих ернинг 26 сотихини ҳамда унга туташ ўрмон хўжалигидаги 20 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, сотишга ваъда берган. Гумонланувчи $46,5 минг олаётган пайтда қўлга олинди.
Рейд Ховос туманида давом этди. Эркак 52 гектар суғориладиган ерни 312 млн сўмга бошқа шахсга ўтказиб юбориши мумкинлигини айтган. У $10 минг пора олаётган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарёда ер майдонини ноқонуний тарзда $46,5 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сирдарё вилоятида ер участкаларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Гумонланувчилардан бири $46,5 минг олаётган пайтда қўлга олинди.