Бугун Доҳа шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Қатар терма жамоаси билан куч синашади.
Учрашув Доҳадаги «Ал Байт» стадионида Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинда ғалаба қозонса, ярим финалда бошқа чорак финал жуфтлиги ғолиби — Эрон ёки Япония билан куч синашади, бу баҳс ҳам бугун соат 16:30 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоаси Таиландни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Олдинги босқичларда бўлгани каби бизни мураккаб ўйин кутмоқда. Футболчиларимни ушбу учрашувга яхши тайёрлаш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Биз ўзимизга ишонамиз, — деди футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжумани олдидан.