Бу Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат дастури тўғрисидаги президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида тирбандликларни олдини олиш учун қуйидаги ишлар қилинади:
- транспорт оқимини таҳлил қилган ҳолда айрим кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил этиш;
- олий таълим муассасаларида ўқиш вақтларини мақбуллаштириш ҳисобига тиғиз вақтларда транспортга бўлган юкламани камайтириш;
- тиғиз вақтларда катта ҳажмли ва оғир вазинли юк автомобилларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тартибга солиш;
- 255 та чорраҳа ва кесишмаларни мувофиқлаштирилган светофор бошқаруви — «ақлли светофорлар» тизимига ўтказиш;
- камида 10 та кўчада йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш;
- шаҳарга кирувчи асосий автомобиль йўлларида вазн ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ташкил этиш.