Ер эгалари Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан ўзига тегишли ер участкасидаги тупроқнинг сифатини баҳолаш тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламини қурилиш ташкилотлари ҳокимликлар томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқади, — дейилади хабарда.
Тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмаганлиги ва сақланмаганлиги факти аниқланганда, етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий буджетга қопланади. Мазкур пул маблағларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун фойдаланилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач (май ойи бошида) кучга киради.