![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/02/photo_2024-02-08_13-38-18.jpg)
Маҳалла ходимлари ҳар кун эрталаб мадҳия куйлайди
8 февраль куни ижтимоий тармоқларда маҳалланинг икки ходими давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, «маҳалла еттилиги» вакиллари кунни эрталаб соат 7:00 да мадҳия билан бошлашга мажбур бўлган.
![Маҳалла ходимлари ҳар кун эрталаб мадҳия куйлайди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F02%2Fsnimok-13.png&w=1536&q=75)
Маълумотларга кўра, эндиликда ҳар бир иш кунидан аввал «маҳалла еттилиги» вакиллари, жумладан, раис, ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, ёшлар етакчиси, ҳудудий милиция ходими, солиқ инспектори ва ижтимоий соҳа ходимлари куйлаши шарт.
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/02/photo_2024-02-08_13-38-18.jpg)