«Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Д.А., бош муҳандис А.А. ҳамда 1 ва 8-автобаза филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б. ўзаро тил бириктириб, автобус базаларидан эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи маҳсулотларини талон-тарож қилиш орқали давлат манфаатларига катта иқтисодий зарар етказган.
Ҳозирда юзага келган вазият юзасидан Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Акциядорлик жамияти раиси ва бош муҳандисига, шунингдек, 1 ва 8-автобус саройлари филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
ДХХ: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарлари автобус базаларини талон-торож қилиб, давлатга зарар етказган
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. ДХХ томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида тизимда қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
![ДХХ: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарлари автобус базаларини талон-торож қилиб, давлатга зарар етказган](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F02%2F781314784-1603103679-jasur-post-material.jpeg&w=1536&q=75)