Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 70 та ҳудудида минерал ўғитларни сақлаш омборларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Аграр соҳадаги вазифалар ва режалар бўйича йиғилишда Шавкат Мирзиёев 70 та туманда минерал ўғитлар сақлаш омборларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 70 та ҳудудида минерал ўғитларни сақлаш омборларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди
пресс-служба президента Узбекистана

Деҳқонларга ёқилғининг ўз вақтида етказиб берилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Омборлардаги ўғитлар қолдиғини кунлик мониторинг қилиб, етишмаган қисмини зудлик билан етказиш муҳимлиги қайд этилди. Бунинг учун февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.

Президент мутасаддиларга фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди (масалан, банк ёки суғурта кафолати асосида бўлиб-бўлиб тўлаш, тижорат кредити фоизларини пасайтириш). Жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш