Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси 2017 йилда Жанубий Кореяга меҳнат визаси билан келган. 2021 йилдан 2022 йилгача террорчиларга 4 млн вон ёки $3 минг пул ва қимматбаҳо буюмларни ўтказиб берган, хусусан, снайпер соатлари сотиб олиб, Ўзбекистонга жўнатган.
Yonhap агентлигининг қайд этишича, Ўзбекистон фуқароси ташкилотнинг террорчилик фаолияти ҳақида олдиндан билган.
«Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террор ташкилоти 1999 йилда тузилган ва «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлими ҳисобланади. Бишкекдаги Хитой элчихонасига уюштирилган ҳужум учун унинг аъзолари жавобгар.
Жанубий Корея Ўзбекистон фуқаросини терроризмни молиялаштиргани учун жазолади
Сеул марказий округ суди «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотини молиялаштирган Ўзбекистон фуқаросини бир йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди.
![Жанубий Корея Ўзбекистон фуқаросини терроризмни молиялаштиргани учун жазолади](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F02%2Fyun_4756.jpg&w=1536&q=75)