«Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Бу эса мақсадларимиз муштарак эканлигини англатади. Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш ва уларни саралаш, соҳадаги тадбиркорлар ва ишчиларнинг ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсанд қилади», — деди Валери Хикeй.
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов мамлакатда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва «ноль чиқинди» тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
«Энди чиқиндилар иқтисодиётнинг қимматли ресурсига айланади. Биз ҳар томонлама манфаатли бўлган яшил жамият қуришни мақсад қилганмиз», — деди вазир.
Учрашув давомида 6 та трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудларни барпо этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. Бу лойиҳа ноёб турдаги ҳайвонларни қўриқлаш, асраш билан бирга экотуризмни ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшади.
Якунда чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳага Жаҳон банки томонидан инвестицияларни олиб кириш ҳамда грантлар ажратилиши борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.