Фарғона вилоятида божхоначилар Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пневматик қурол ва ўқ-дориларни мамлакатимизга олиб киришга уринишнинг олди олинди, деб хабар берди божхона бошқармаси матбуот хизмати.
«Ўзбекистон» чегара божхона постида Tico русумли автомашинани текшириш чоғида 4,5 калибрли пневматик тўппонча, шунингдек, 4 дона газ баллонлари ва 186 дона ўқ-дорилар аниқланди.
Бошқарма маълумотларига кўра, юкда тегишли рухсатномалар бўлмаган.
Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Божхоначилар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Ўзбекистонга олиб киришга уриниш ҳолатини фош этди
Фарғона вилоятида Ўзбекистон божхона пости ходимлари томонидан пневматик қуролларни ўқ-дорилар билан бирга республика ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
![Божхоначилар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Ўзбекистонга олиб киришга уриниш ҳолатини фош этди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F02%2Fphoto_2024-02-22_12-14-32.jpg&w=1536&q=75)