Энергетика вазирлиги 22 февралдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини маълум қилди.
«Бугундан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа ва жадваллар асосида мамлакатимиздаги барча метан газ қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда», — дейилади хабарда.
АГТКШ ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш жадваллари ҳақида маълумот кейинроқ берилади.