Илгари Ўзбекистон Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича «ижро» деб аталган жарима охирги ҳисобот чорагидаги соф тушум миқдорини ташкил қилган.
Янги Фармонга кўра, молиявий санкцияларни қўллаш учун қуйидагилар асос бўлади:
- биринчи марта содир этилган фискал ҳуқуқбузарликлар - сотиш амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф даромаднинг 2 фоизи (илгари 100 фоиз) миқдорида;
- 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса - сотув амалга оширилган охирги чоракда олинган соф даромаднинг 20 фоизи миқдорида.
Илгари фискал ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий санкциялар (227-модданинг 1-қисми) бўйича қарзнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади, ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Тадбиркорлик субъектларига бўлажак тўловлар учун жарималарнинг 98 фоизи қайтарилади.