Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш аризасини қўллаб-қувватлади
Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) 13-вазирлар конференциясида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Исроил иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат республиканинг мазкур ташкилотга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги якуний баённомани имзолади.
![Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш аризасини қўллаб-қувватлади](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F02%2F1709206519586_imagepng.webp&w=1536&q=75)
Ҳужжатни имзолаш маросимида Нир Баркат Ўзбекистоннинг ЖСТга тезроқ аъзо бўлишини тилаб, шундай деди: «Биз кўп миллионли мусулмон давлати бўлган, кўп йиллар давомида ўз яҳудий фуқаролари билан фахрланиб, уларни давлат мулки деб билган Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлаяпмиз».