Мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 5 қаватда савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган. Ер остида 2 қаватли автотураргоҳ бор.
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/03/6cf0424b-55d0-4f2b-10c7-726825219d85_lists_slider_7071.jpg)
Улкан майдонда болалар ва катталар учун ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Шунингдек, 14 та кинотеатр ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, бу ерда одамлар харид қилиши, дам олиши, спорт билан шуғулланиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча шароитлар яратилган.
Мажмуа бир кунда 60 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 3 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Президент бу ерга келган одамлар билан суҳбатлашди.
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/03/10b22805-afad-eb22-bc4e-d904340cf177_lists_slider_7071.jpg)
31 қаватли бу меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 500 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Унда юқори мартабали меҳмонлар учун шароитлар, 273 та стандарт хона ташкил этилади.
Шунингдек, катта ва кичик конференция заллари, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, ресторан ва кафетерия хизмат кўрсатади. Бинода замон талабига мос «Ақлли уй» тизими ҳамда тезюрар лифтлар ўрнатилган.
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/03/21dca30a-cccb-0ed2-bf90-bd3ca9c9670a_lists_slider_7071.jpg)
Халқимизга замонавий хизматлар тақдим этадиган бундай марказларни мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам барпо этиш муҳимлиги айтилди.