Саудия Арабистони Ар-Риёдда икки километр баландликдаги осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, мажмуа Жидда шаҳри яқинида қурилаётган Jeddah Tower осмонўпар биносидан ҳам ошиб кетади.
Foster + Partners архитектура агентлиги дунёдаги энг баланд — икки километр баландликдаги осмонўпар бинони қуриш бўйича кўп миллиард долларлик лойиҳа устида ишламоқда. Ар-Риёдда (Саудия Арабистони пойтахти) жойлаштириладиган бино ҳозирги рекордчи – БААдаги 828 метрлик Бурж Халифа осмонўпар биносидан икки баравар баланд бўлади.
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/03/bezymyannyj-8-1200x800-1.jpg)
Дунёдаги энг баланд бинони яратиш лойиҳаси аллақачон Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси (PIF) томонидан қўллаб-қувватланган.
Қизиғи шундаки, янги лойиҳа ҳатто Жидда шаҳри (Саудия Арабистони) яқинида қурилаётган 1000 метр баландликдаги Jeddah Towerʼдан ҳам ошиб кетади.