Агар дастлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёларига мораторий жорий этилиши режалаштирилган бўлса, энди бу рўйхатга Сирдарё ҳам қўшилди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган олти дарё қаторига қўшилди
Шавкат Мирзиёевнинг 11 март кунги фармони билан «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
![Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган олти дарё қаторига қўшилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2F66790d42377f1ed1b01f3c9992bbedd3.jpeg&w=1536&q=75)