«Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти», — деди давлат раҳбари.
Сайхунободда 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўсмаган. Мутасаддилар корхоналарга айланма учун пул бериб, маҳсулотни кўпайтиришга эътиборсиз бўлгани қайд этилди.
«Бугунги кунда туманда 1 миллион сўмлик маҳсулот яратиш учун ўртача 126 киловатт-соат электр сарфланаяпти. Бу – вилоятни қолган туманларидан 2 карра кўп. Сабаби – 19 та маҳалладан 16 тасида юқори қўшилган қиймат яратадиган бирорта ишлаб чиқариш йўқ», — деди президент.
Ваҳоланки, тумандаги тайёр инфратузилмаси бор 16 та бино ва иншоот қимматлиги учун бир йилдан буён сотилмай ташландиқ ётибди. Яна узоқ йиллардан бери бўш турган 5 та объект аукционга чиқарилмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.