Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши Муроджон Абдураҳимовни шаҳарнинг янги ҳокими этиб тасдиқлади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда эса шу университетнинг магистратурасини тамомлаган.
У Қибрай тумани «Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.
Муроджон Абдураҳимов ушбу лавозимда бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан четлаштирилган Даврон Ҳидоятов ўрнига келди.
Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши қарори билан бунгача Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаб келган Муроджон Абдураҳимов шаҳарга ҳоким этиб тайинланди.
![Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Faf1h9n17104850084141_b.jpg&w=1536&q=75)