Маълумотларга кўра, воқеа Боғот туманидаги 4К 953-йўлнинг 3-километрида жойлашган Нурафшон маҳалласида содир бўлган.
«26 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган, оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган», — дейилади хабарда.
Салонда 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қиз ҳам бўлган, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.