Фарғона вилояти Экология бошқармаси Марғилон шаҳар бўлимига шаҳар болалар шифохонаси ҳудудидаги дарахтларни кесиш бўйича мурожаат келиб тушди.
Мурожаатни кўриб чиқишда, техник ходим М.И. Ўрмон фондига кирмаган кўп йиллик қарағай рухсатсиз кесилган.
«Аввалроқ 18 март куни шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари дарахтларни кесиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантириш хати берган ва бунга эътибор берилмаган», — дейилади хабарда.
Натижада табиатга 36 миллион 500 минг сўмлик зарар етказилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 25 БРВ – 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ўз ҳаракатлари учун М.И. жами 45 миллион сўм тўлайди.
Шунингдек, ҳуқуқбузар компенсация сифатида 100 туп дарахт кўчати экиб, 3 йил давомида парвариш қилиши шарт.