Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) К.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 32,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштрилигналигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона туманида яшовчилар 17 ёшли М.Х. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.Х., жабрланувчи К.А, билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга «Халями» ботига уланиб пул ўтказса ютуқ борлиги ҳақида айтиб уни ишонтирган.
Жабрланувчи К.А. 32,5 млн сўм миқдордаги пулларни «Мавлонбек Орипов» исмли шахсга тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказиб берган, аммо, хеч қандай ютуқ олмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Фарғонада фуқаронинг 32,5 млн сўм пулини ўғирлаб олган 17 ёшли фирибгар қўлга олинди
Фарғона вилоятида «Пул тикинг, ютуқ бор» Telegram-каналини яратиб, Тошкент вилоятидан фуқаронинг 32,5 млн сўмини алдаб ўзлаштириб олган 17 ёшли йигит қўлга олинди. Бола бировнинг маблағларини ўзлаштиргани учун ҳибсга олинган.
![Фарғонада фуқаронинг 32,5 млн сўм пулини ўғирлаб олган 17 ёшли фирибгар қўлга олинди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Foriginal-10j7-1.jpg&w=1536&q=75)