Жиззах вилоятида Tico русумли автомашинани маст ҳолатда бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлдаги эркакни уриб юборди, деб хабар берди ЙҲХБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа Зафаробод туманида содир бўлган. 24 ёшли ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Қайд этилишича, 54 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) ва 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда маст ҳолатдаги Tico ҳайдовчиси пиёдани ўлдирди
Жиззах вилояти Зафаробод туманида маст ҳолатдаги Tico ҳайдовчиси намозга кетаётган эркакни уриб юбориб ўлдирди. Эркак жабрланувчига ёрдам бермай воқеа жойини тарк этган.
![Жиззахда маст ҳолатдаги Tico ҳайдовчиси пиёдани ўлдирди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Fphoto_2024-03-27_16-24-05.jpg&w=1536&q=75)