Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва Қирғизистон бирдамлик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Жорий мавзу муҳокамасида маҳаллий ва хорижий экспертлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
«Ўзбекистонда 790 мингдан ортиқ имконияти чекланган инсон бор, уларнинг қарийб ярми қишлоқларда истиқомат қилади, ҳар бешинчи нафари болалардир», — дейилади Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ хабарида.
Жамият маълумотларига кўра, айни пайтда уларнинг 300 мингдан ортиғи ишлаш имкониятига эга бўлса, 100 минг нафари доимий иш билан таъминланган.