Олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My Cars номи билан автосалон очилган. 2022 йилнинг 16 январидан 2023 йилнинг 2 августига қадар фирибгарлар 74 нафар жабрланувчидан 6,1 млрд сўм олган.
«Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки ГМ Узбекистан билан шартнома тузганини айтиб алдаган», — дейилади хабарда.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди уларни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) тегишли бандлари билан айбдор деб топди.
Айбланувчилар 8 йилдан 9 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.