Тошкентда 20 ёшли маҳбус суд томонидан жазоланмаслик учун ички ишлар бошқармаси ҳовлисида ўз қорнини писка билан кесиб ташлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Бу йигит марҳум блогер Асад «Алго»нинг укаси бўлиб чиқди.
25 март кечаси Чилонзор туманида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашиб жамоат тартибини бузганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман ИИО ФМБ ходимлари 7 нафар фуқарони (1989 й.т. К.Х., 1992 й.т. Ф.т., 1999 й.т. С.А., 2001 й.т.т П.Д., 2001 й.т. И.Х., 2004 й.т. И.Х., 2004 й.т. Ш.А.,) тинчлантирган.
Улар тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун яқин орадаги ИИБга бораётган вақтида улар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу фуқароларнинг айримлари номаълум моддадан мастлик ҳолатида бўлган.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик»), 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ш.А.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган. Унга тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг Ш.А. шу куннинг ўзида уйига кетган. Тиббий маълумотга кўра Ш.А.га Қорин олд деворининг кесилган жароҳатлари, чап қўл билак соҳаси кесилган жароҳати ташхиси қўйилган.
Фуқаро Ш.А, ўзига ўзи тан жароҳати етказганлиги ҳолати туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Чилонзор ИИБда қўлга олинган шахс қорнини писка билан кесиб ташлади
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳовлисида марҳум блогер Асад «Algo»нинг укаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинганидан сўнг қорин бўшлиғига писка билан бир неча марта жароҳат етказди. 20 ёшли йигитга нисбатан икки модда бўйича баённома тузилди.
![Чилонзор ИИБда қўлга олинган шахс қорнини писка билан кесиб ташлади](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Fsnimok-9.png&w=1536&q=75)