Сурхондарёда маҳаллий фуқаро археологик ёдгорликка зарар етказди, етказилган зарар 23,3 млрд сўмга баҳоланмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Денов туманидаги V–VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлиги ҳудудида содир бўлган. Эркак бу ерда молхона қуриш учун 876 кубометр тупроқ қазиб олган.
Ёдгорликка 23,3 млрд сўмлик зарар етган.
Шунингдек, Навоий вилоятидаги Оқтепа-1 археология ёдгорлигининг 193 кубометр тупроғи 3 нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ковлаб олиниб, ёдгорликка 2,6 млрд сўмлик, Бадахшонтепа археология ёдгорлигининг 164 кубометр ҳудуди экин майдонига айлантирилгани натижасида 2,3 млрд сўмлик, Ёмонқиёттепа ёдгорлигининг 12 кубометр майдони ковлаб олингани натижасида 163 млн сўмлик зарар етказилган.
Сурхондарё вилоятида молхона қуриш учун археологик ёдгорлик бузиб ташланди
Сурхондарё вилояти Денов туманида маҳаллий аҳоли V–VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлигига зарар етказди. Эркак бу ерда молхона қуриш учун 876 кубометр тупроқ қазиб олган. Етказилган зарар 23,3 млрд сўмни ташкил этмоқда.
![Сурхондарё вилоятида молхона қуриш учун археологик ёдгорлик бузиб ташланди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2F7krufa-mhtgp7kn0mha7kzt8zmnj1ewq.jpg&w=1536&q=75)