28 март куни Тошкентда шамолли ҳаво ва кичик чанг бўрони кузатилади. Ҳаводаги майда PM2,5 зарраларининг миқдори ЖССТ стандартларидан 7 баравар ошиб кетган.
IQAir ҳаво сифати мониторинги портали
маълумотларига кўра, 28 март, пайшанба куни соат 10:30 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги зарарли PM2,5 зарралари миқдори меъёрдан етти марта ошиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда кучли шамол эсиб, кичик чанг бўронига сабаб бўлмоқда.
PM2,5 — бу ҳавода жойлашган қаттиқ микрозарралар ва майда суюқлик томчилари (диаметри 10 нм — 2,5 микрон). Улар нафас олиш йўллари ва юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин.