Тизим қуйидагиларни амалга оширади:
- автобус йўналишларида йўловчилар оқимини ҳисобга олиш;
- ҳайдовчиларнинг ишини ва пул оқимини назорат қилиш;
- автобусларнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
- ажратилган бўлакларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этиш.
Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг 1 июнига қадар йўл ҳақини электрон тўлаш тизимидан фойдаланувчи йўловчилар учун чегирмалар ва бонуслар тизими ишлаб чиқилади.
Ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.