Шавкат Мирзиёев раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.
Жумладан, Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимлари, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга «ҳайфсан» берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.
Барча экология идоралари раҳбарларига синов муддати белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил баҳорида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 млн дона кўчат экилади. Президент раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари дарахт экиш ишларини етарли даражада тарғиб қилмаётган қурилиш ташкилотларини танқид қилганди.
Президент тўртта туман ҳокими ўринбосарларини ишдан бўшатди
Шавкат Мирзиёев Касби, Қарши, Бахмал ва Тўрақўрғон туманлари ҳокимларининг ўринбосарларини лавозимидан озод этди. Шунингдек, қурилиш, коммунал хўжалиги ва экология масалалари бўйича масъул 30 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
![Президент тўртта туман ҳокими ўринбосарларини ишдан бўшатди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Fphoto_2024-03-29_11-30-11.jpg&w=1536&q=75)