2024 йил 1 апрелдан Қўқон ва Тошкент, шунингдек, Мўйноқ ва Нукус ўртасида авиақатновлар амалга оширилади. Парвозлар енгил L-410 самолётларида амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, Тошкентдан Қўқонга ва тескари қатновлар ҳар куни амалга оширилади: Тошкентдан учиш 11:30 да, Қўқонга қўниш 12:30 да; Қўқондан жўнаб кетиш 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Нукус–Мўйноқ–Нукус йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Нукусдан жўнаб кетиш 09:00, Мўйноқга етиб келиш 09:35; Мўйноқдан жўнаш соат 10:05, Нукусга етиб келиш 10:40.
Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қилишга тайёр — Uzbekistan Airports
Қўқон ва Мўйноқ шаҳарларидаги иккита ҳудудий аэропорт рейсларни қабул қилишга тайёр. Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан 2024 йил 1 апрелдан Қўқон ва Тошкент, шунингдек, Мўйноқ ва Нукус ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилади.
![Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қилишга тайёр — Uzbekistan Airports](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2F9101d2ecf972dff256c73810b2a9b7c1.jpeg&w=1536&q=75)