«Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ҳимолой айиғининг вазн йўқотишига сабаб айиқларнинг ҳали туллаш даврида экани ва қиш мавсумининг эндигина тугаганидир», — дейилади Экология вазирлиги хабарида.
Вазирликнинг қайд этишича, Термиз ҳайвонот боғида она ва бола айиқлар алоҳида-алоҳида боқилиб, кунига 4 маҳал овқатлантирилади, алоҳида боқувчилар ажратилган, ветеринария ходимларига эса айиқларни ҳар куни кузатиб бориш, уларни тегишли витамин ва озуқа моддалари билан таъминлаш, қўшимча озиқлантириш вазифаси юклатилган.