7 февраль куни ФИФА «Бунёдкор»нинг собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсоннинг шикоятлари асосида янги иш очди. 15 кундан кейин эса клуб улар олдидаги мажбуриятларини бажаришга қарор қилди.
30 март куни музокаралар якунида томонлар келишувга эришган. Натижада «Бунёдкор» лицензиялаш платформасига керакли ҳужжатларни юклаш имкониятига эга бўлди.
Янги келишув бўйича тўланиши керак бўлган маблағлар сезиларли даражада камайтирилди (клуб футболчилар олдидаги қарз миқдори қанча камайтирилганига аниқлик киритмади).
«ФИФА қарорига кўра, «Бунёдкор» жорий йилнинг 7 апрелигача Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзини тўлаши керак эди. Янги келишувга кўра, қарз миқдори сезиларли даражада камайтирилди ва у Денилсонга 2026 йилгача 3 бўлиб, Ривалдога эса 2028 йилгача йилига бир марта тўланиши керак», — дейилади хабарда.