Дурдона Шукуруллаевна Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дурдона Раҳимова 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2023 йил январидан Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбари ўринбосари, жорий йилнинг январь ойида вазирлик ўзгартирилгандан кейин эса спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2019-2020 йилларда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси (2017 йилда «Камолот» ЁИҲ негизида ташкил этилган) лавозимида ишлаган.
2020 йил март ойида Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди. У бу лавозимда 2023 йилнинг январигача, яъни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинлангангунгача ишлаган.
Дурдона Раҳимова яна Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари бўлди
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига қайтди. У ушбу лавозимда 2020 йилдан 2022 йилгача ишлаган.
![Дурдона Раҳимова яна Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари бўлди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F04%2Fqadhxc17120319694838_b.jpg&w=1536&q=75)