Бошқарма воқеа жойига ишчи гуруҳ юборилгани ҳақида хабар берди. Дарахт шохлари аҳолига ноқулайликлар туғдириси ва, турли хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида кесиб ташлангани аниқланган.
«Бирорта ҳам дарахт кесилмаган, дарахтларни буталаш қонун доирасида амалга оширилган», — дея аниқлик киритди матбуот хизмати.
Бу борадаги ишлар Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилганини таъкидлади Экология бошқармаси.