3 апрель куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Шавкат Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Шавкат Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.
Ҳокимликнинг ёзишича, мутасадди ўтган давр мобайнида Ўзбекистон – 2030 стратегиясида ўз ифодасини топган, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, инвестицион бизнес-муҳитни яхшилаш, ва экологик барқарорликка эришишга қаратилган мақсадлар сари собитқадамлик билан бораётган, қатиққўл ва адолатли раҳбар эканлигини намоён қилди.
Шавкат Умурзаков (1979 йилда туғилган) 2013-2018 йилларда Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини, 2011 йил июнь ойидан 2013 йил сентябргача эса Тошкент вилояти прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасини идора қилган.
Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди
Халқ депутатлари кенгаши Шавкат Умурзаковни пойтахт ҳокими этиб тасдиқлади (у 2023 йил март ойидан буён ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди). Умурзаков Ўзбекистон – 2030 стратегиясида ўз ифодасини топган мақсадлар сари собитқадамлик билан бораётган раҳбар эканини намоён қилди, дея хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.
![Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F04%2Fphoto_2024-04-03_12-18-44.jpg&w=1536&q=75)