Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.
Хусусан, мутасадди дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган.
Амалдор 22,5 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Тергов жараёнида у аввалроқ ҳам 7,5 минг доллар олгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Рақобат қўмитасининг Андижон бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора олаётганда ушланди
ДХХ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосарини пора олаётганда ушлади. Мутасадди қонунбузарликни яшириш учун тадбиркордан пул талаб қилган.
![Рақобат қўмитасининг Андижон бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора олаётганда ушланди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F04%2F.jpg&w=1536&q=75)