Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда республика бўйича жами 35 575 та мурожаат келиб тушган. Ғолиб бўлган ташаббусларни молиялаштириш учун туман ва шаҳар буджетларидан 3,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Жорий йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет»га овоз бериш жараёни бир фуқаро — бир овоз тамойили бўйича ўтказилмоқда. Берилган овозлар эгасининг шахсини тасдиқлаш ва ҳар бир фуқаронинг берган овозини аниқлаш тизими жорий этилмоқда.
«Бу, ўз навбатида, овозларни алдаш учун SIM-карталарни оммавий харид қилишнинг олдини олади. Бу ғолибларни аниқлашда ишончлиликни таъминлашга ҳам хизмат қилади», — дейилади хабарда.