АОКА Тошкентда ҳибсга олинган журналист иши бўйича муносабат билдирди
14 январь куни Тошкентнинг Учтепа туманида журналистик суриштирув ўтказиш учун борган «Новости Узбекистана» нашри мухбири қўлга олинганди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўров юборди.
Нуз.уз журналисти текширув ўтказмоқчи бўлгани, лекин сигарет чеккани учун ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
14 январь куни Тошкентнинг Учтепа туманида «Новости Узбекистана» нашри мухбири Михаил Довлатов қурилишдан шикоят қилган 11-квартал аҳолисини йиғиб, вазиятга эътибор қаратиши керак эди. Йиғилиш жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда Михаил ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
ИИББнинг Взгляд.узъга тушунтиришича, аслида Михаил Довлатовга нисбатан нотўғри жойда чекиш учун протокол тузилган. Бошқарма вакилининг қўшимча қилишича, у милиция ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиши мумкин. Михаилнинг бошқа қонунбузарликлари ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмади, аммо мухбирнинг ўзи унга нисбатан 194-модда (Ички ишлар ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) бўйича баённома тузилганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ваколатли органларни вазиятни ўрганишга чақирди.

«Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан муносабат билдиришлари, шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аниқ ўрганиш ҳамда тегишли хулоса ва чоралар кўрилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров хати юборди.
Таъкидлаш жоизки, ОАВ вакилларининг касбий фаолияти давомида тазйиқ кўрсатиш, тўсқинлик қилиш каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатига зид бўлиб, Агентлик, ўз навбатида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради», — дейилади баёнотда.