«Режа тайёр, муаммони биргаликда ҳал қиламиз»: Тошкент ҳокимияти экологик вазиятга бефарқ эмаслигини маълум қилди
Тошкент ҳокимияти ижтимоий тармоқларда пойтахтда экологик вазият ёмонлашаётгани, ҳаво ифлосланиши, йўлларда тирбандликлар кўпайиб бораётгани ҳақида чиқарилган хабарларга муносабат билдирди.
Ҳокимлик ҳамшаҳарларга «бу каби оғриқли масала»га бефарқ бўлмагани ва «муҳокамаларда ўз фикр ва таклифлари билан қатнашгани» учун миннатдорлик билдирди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги вазиятни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бунда энг аввало экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда.

Экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида айрим кескин қарорларни қабул қилиш талаб этилади. Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда.
Тез орада ушбу тақдимот кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. Биз яна бир бор пойтахтни яхшилаш масаласига бефарқ бўлмаган фаол ва фидойи юртдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг ҳар бир фикрингиз биз учун муҳим ва биргаликда биз ҳар қандай мураккаб масаланинг ечимини топамиз, — деб қўшимча қилинган хабарда.