Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб чиқинди тўловидн қарздорларнинг электр таъминоти ўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ҲЭТ бу маълумотни инкор этди.
Хабар қилинишича, 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида уч ой давомида чиқинди хизматлари учун қарзи бўлган абонентлардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинча чеклаш бошлаши керак. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг январдаги фармонида кўзда тутилган.
1 июндан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида чиқиндиларни олиб чиқиш учун ярим йиллик қарз учун шундай чеклов жорий этиш режалаштирилган эди. 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида чекловлар бир ойлик қарз ҳолати учун ҳам амал қила бошлайди.
Октябрь ойининг бошидан «ҲЭТ» компанияси чиқинди ташиш учун қарзи мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловни чеклаш ҳақида истеъмолчиларни огоҳлантирувчи SMS-хабарлар юборишни бошлади.
«ҲЭТ»да ҳозирда чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарзини тўламаган истеъмолчилардан тўловларни қабул қилишни вақтинча чеклаш тизимини ишга тушириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
«Электр энергияси учун ҳақ тўлаш имкониятини чеклашни бошлаш учун электр энергияси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга, шунингдек, энергия таъминоти корхоналари ва истеъмолчилар ўртасидаги келишувлар шартларига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади», — дейилади хабарда.