Қозоғистонда вақт Ўзбекистонники билан бирхиллаштирилади
19 январь куни Қозоғистон ҳукумати вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритди. 2024 йил 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ягона UTC+5 вақт минтақаси ўрнатилади.
2024 йил 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб UTC+5 ягона вақт минтақаси ўрнатилади, унга Ўзбекистон ҳудуди ҳам киради.
Мутасаддилар мамлакат аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларини бартараф этиш учун, шунингдек, географик, тиббий ва физиологик далилларга асосланиб, ягона вақт минтақасини яратишга қарор қилган.
Остона, Олмаота ва Чимкент, Оқмола, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Еттисув, Улитов вилоятлари ҳокимликлари 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси соат 00:00 да маҳаллий вақтни 1 соат орқага қайтариши керак, — дейилади ҳужжатда.
Мутасаддилар мамлакат аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларини бартараф этиш учун, шунингдек, географик, тиббий ва физиологик далилларга асосланиб, ягона вақт минтақасини яратишга қарор қилган.