Қашқадарё ва Наманганда фуқароларни пул эвазига ишга жойлаб қўйишга ваъда берган шахслар ушланди
Қашқадарё ва Наманган вилоятларида фуқароларни мос равишда 1,5 ва 2,5 минг доллар эвазига ишга жойлаштиришни таклиф қилган шахслар қўлга олинди.
Бу ҳақда Прокуратуре департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Т.У.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Поп туман темир йўл корхонасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 2 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.