Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Қалинпўстин ва Қайрағоч маҳаллаларида яшовчи икки фуқаро қўлга олинди. Улар яна уч кишини қимор ўйинига жалб қилиб, хўроз жангларини уюштирган, унда 400 киши иштирок этган.
Ташкилотчилар ҳар бир қиморбоздан 50 минг сўмдан пул йиғаётганида қўлга олинди. 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
