Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода реклама тахтаси ва тез ёрдам машинаси ағдарилиб ётганини кўриш мумкин.
Воқеа 26 январь куни «Баҳоуддин Нақшбанд» ва «Файзобод» кўчалари кесишмасида, шаҳар касалхонасидан (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали) унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тез ёрдам машинаси Lacetti автомобили билан тўқнашиб кетган ва LED-экранига бориб урилган. Шунингдек, қурбонлар йўқлиги, тез ёрдам машинасида тиббиёт ходимларидан бошқа ҳеч ким бўлмагани маълум қилинди.
Ваколатли идоралар ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.
