Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар «Шаҳар — пиёдалар учун» деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт, — деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.
Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.
Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак, — деди президент.
Бир неча йил аввал президент йўл ҳаракати тизимида пиёдалар ва велосипедчиларга устунлик берувчи лойиҳани эълон қилган эд. Бироқ Ўзбекистон шаҳарларида бу баёнотга зид лойиҳалар қайта-қайта пайдо бўлмоқда.